Тезкор: Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препаратига тақиқ қўйилди

Жамият

image

Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Кўрсатма хати" эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова томонидан имзоланган хаатда келтирилишича, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Чуст туманидаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилотининг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. 

“Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб борган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинганлиги, кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борганлиги, шунга кўра, 23-сонли мактабгача таълим ташкилотидан 35 нафар, 51-боғчадан 20 нафар, 18-боғчадан 5 нафар, 36-боғчадан 3 нафар, 7-сонли ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 43-боғчадан 1 нафар, 21-ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 30-боғчадан 2 нафар, 34 ва 35-боғчадан 1 ҳамда оилавий боғчадан 1 бола жами, 71 нафар боланинг соғлиғидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилганлиги буни сабаби қилиб "Калий водид 1 мг (0, 001г) таблетка №100 (Антиструмин)" дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5198-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид комиссияси йиғилишининг 4-сонли баённомасига асосан тарқатилган дори воситасини сабаб қилиб кўрсатилган. 

Юқоридагиларга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари "Калий ёдид 1 мг (0, 001г) таблетка №100 (Антиструмин)" дори воситасини тақдири ҳал бўлгунга қадар, яъни лаборатор хулосалар чиқгунга қадар тақсимот қилинган ушбу дори воситаларинистеъмолини зудлик билан вақтинча тўхтатишингизни ҳамда тақсимот қилинган ҳудуларга ҳам бу ҳақида тегишли топшириқлар беришингизни сўрайди”, дейилади кўрсатмада.

Маълумот учун, кеча, 21 сентябрь куни Чуст туманидаги мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. 71 нафар боланинг соғлиғидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар туфайли болаларнинг 9 нафари соғломлаштирилиб, уйига қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг