Тезкор: Бош прокуратура мансабдори пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
09 Декабрь 2021
20362Ўзбекистонда Бош прокуратуранинг яна бир ходими порахўрликда айбланиб, қамоққа олинди. У 3 минг АҚШ доллари пора олганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Ш.В. қариндоши Ш.Н. орқали унинг таниши А.К.нинг ишончига кириб, унга нисбатан Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда бериб, 27 ноябрь куни фуқаро А.К.дан 3.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан 7 декабрь куни Ш.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (Фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) ҳамда Ш.Н.га Жиноят кодексининг 212-моддаси 1-қисми (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи Ш.В. процессуал тартибда ушланган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, коррупцион ҳаракатларга қарши кураш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 декабрь куни Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган А.Т. ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.дан 29 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь