Тез ёрдам ҳайдовчиларига жарималар келаётгани бўйича ССВ ва ИИВ қўшма баёнот берди
Жамият
−
09 Январь 2023
13515Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ҳайдовчилари қоидабузарликлар учун жарима қоғозлари келаётгани сабаб видеомурожаат билан чиққани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшма баёнот берди.
Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддасига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспортлари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспортлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган ҳуқуқбузарликлар автоматлаштирилган техникалар орқали аниқланганда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилганда ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади.
Сўнг мазкур маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.
Мазкур ҳужжатнинг 271-моддасига кўра, шахс ҳаракатни охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас. Бошланган иш эса тугатилиши белгиланган.
Маълум қилинишича, йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун махсус хизматларнинг транспорт воситаларида кўк ёки қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганига ишонч ҳосил қилганидан сўнг имтиёздан фойдаланиши мумкин.
Баёнотда таъкидланишича, МЖтКнинг 128 прим 5-моддасига кўра, махсус хизматларнинг кўк ёки қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ҳалақит бериш – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь