Тез орада йўқ бўлиб кетадиган касблар эълон қилинди 

Бу қизиқ

image

Швеция Меҳнат бозорини баҳолаш ва таълим сиёсати институти тадқиқот олиб борди ва тез орада сунъий интеллект билан алмаштириладиган бир неча ўнлаб касбларни аниқлади. Бу ҳақда “Dagens Nyheter” ёзмоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, сунъий интеллект технологияси аста-секин тобора кўпроқ функцияларни бажара бошлайди, бу эса келажакда жамиятнинг турли фаолият соҳаларида иш ҳақи бўйича табақаланишига олиб келади. 

“Шуниси эътиборга лойиқки, технология нафақат малакасиз ходимларни, балки баъзи шифокорларни, масалан, рентгенологларни ҳам алмаштира олади”, деган ортопед Макс Гордон. 

Таъкидланишича, сунъий интеллект ҳар хил турдаги синишларни қандай аниқлашни аллақачон ўрганган ва келажакда даволанишни тавсия эта олади. 

“Сунъий интеллект бу ишни бир зумда бажаришга қодир, бу бизда ҳозирда кадрлар етишмайдиган соҳада кўп вақт талаб қилувчи иш ўринлари сонини камайтиришга ёрдам беради”, деб тушунтирган Гордон. 

Унинг аниқлик киритишича, технология ортопедиядан ташқари шошилинч тиббий ёрдам ва гинекология каби соҳаларда ҳам жорий этилиши мумкин. Шунингдек, ҳамширалар тақчиллигини камайтириш мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, сунъий интеллект бир неча ўнлаб бошқа касблардаги одамларни алмаштира олади. Гап бухгалтерлар, фотомоделлар, полиграфия саноати, ёғочга ишлов бериш, кимё ва металлургия саноатидаги ишчилар, кассир ва сотувчилар, қишлоқ хўжалигида кичик ходимлар, фаррошлар, машинистлар, монтажчилар, кичик маъмурий ходимлар, пайвандчилар, қурувчилар, агентлар, ҳайдовчилар, ўрмончилар ва почтачилар
каби мутахассислар ҳақида кетмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция касблар

Баҳолаганлар

2658

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг