Тез орада Мбаппе “Реал”га ўтиши мумкин

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе тез орада Испаниянинг “Реал” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Madrid Xtra” хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” Франциялик ҳужумчининг трансферига ҳозирлик кўрмоқда. Келишув август ойининг биринчи ҳафтасида эълон қилиниши мумкин.

Қайд этиш жоиз, Мбаппе ПСЖнинг Япониядаги мавсумолди йиғинида иштирок этмайди. Клуб томонидан ҳужумчи трансферга қўйилган. Футболчига “Реал”дан ташқари “Ал-Ҳилол”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Челси” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

2022-2023 йилги мавсумда Килиан Мбаппе ПСЖ сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг