Термизда кучли чанг бўрони кузатилди
Жамият
−
08 Март 2023 9311 1 дақиқа
Термиз шаҳрида кучли чанг бўрони ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда гидрометеорология мутахассиси Эркин Абдулаҳадов ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 8 март куни соат 11:30 лардан Термиз шаҳрида кўриниш масофаси 1000 метрлардан пасаювчи кучли чанг бўрони кузатила бошлаган. Оқибатда Тошкент-Термиз йўналишидаги парвоз қилаётган самолёт Термиздаги аэродромга қўна олмай, ортга қайтган.
Соат 13:00 ҳолатига Термизда кўриниш масофаси 1100 метр бўлиб, чанг бўрони кучли даражадан ўртача кўринишга тушган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025