Термизда қўшмачи аёл ва унинг мижозига жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2021
13028Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида қўшмачилик қилган аёл ва унинг мижозига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 13:00 ларда, шаҳарнинг А.Жомий маҳалласида яшовчи, С.С. (аёл) таниши Термиз туманида яшовчи, К.С.нинг 18 ёшга тўлмаганлигини олдиндан била туриб, 20 000 сўм эвазига С.С. (эркак) билан жинсий алоқа қилиши учун яшаш уйида шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилгани аниқланган.
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни С.С.га (аёл) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “а” банди ва С.С.га (эркак) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси