Термиз ИИБ бошлиғи туман ҳокими бўлди
Жамият
−
21 Июнь 2022
8429Бугун, 21 июнь куни Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Раҳматулло Бобохонович Ғаффоров вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Анвар Маматович Нормаматов тасдиқланди.
Анвар Нормаматов 1981 йил 10 мартда Ангор туманида туғилган. 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Нормаматов 2003-2021 йилларда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида турли лавозимларда фаолият юритган. 2021 йилдан буён Термиз шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь