“Миллион” жамоасининг концерти ҳам қолдирилди
Маданият-санъат
−
15 Март 2020
17332Бироз аввал, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Халқлар дўстлиги” концерт саройида ўтаётган навбатдаги яккахон концерт дастурининг қолган сеанслари мамлакатга коронавирус қайд этилиши сабаб вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, “Миллион” жамоасининг 28-30 март, 1-6 апрель кунларига мўлжалланган концерт дастури ҳам бекор қилинган. Биз мазкур масалада тўлиқ маълумот олиш мақсадида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров билан боғландик.
“Ўзбекконцерт” расмийсининг қайд этишича, “Миллион” жамоасининг концерт дастури мос рақишда 27 июнь — 6 июль кунларига кўчирилган.
“Ўзбекконцерт” икки концертнинг харид қилинган чипталарининг амал қилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслигини, қўшимча маълумотлар бериб борилишини ваъда қиляпти.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.