Тери қаришининг олдини қандай олиш мумкин?
Саломатлик
−
22 Август 2021
15075Диетологларнинг фикрича, ширинликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш нафақат инсоннинг қоматига, балки организмнинг умумий саломатлигига, шу жумладан, терининг ҳолатига ҳам катта таъсир кўрсатади.
Бу ерда ортиқча глюкоза ва оддий углеводлар омили муҳим роль ўйнайди: одам тезда ортиқча вазнга эга бўлади, қандли диабет ва бўғим патологиялари ривожланиши хавфи туғилади. Оддий углеводларнинг коллаген ва эластинга кимёвий таъсири туфайли инсон танаси тезроқ қарийди. Коллаген ва эластин тери тўқималарининг эластиклиги ва мустаҳкамлиги учун жавобгардир.
Кўп ширинлик истеъмол қилинса, қуйидагилар рўй беради: глюкоза оқсиллар билан ўзаро таъсир қила бошлайди, кейин кимёвий жараён бошланади, унинг остида коллаген ва эластин парчаланади, бу эса тери ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади. У асл мустаҳкамлигини йўқотади, қурийди ва сезиларли даражада қарийди.
Шунингдек, эсда тутиш керакки, диеталар ҳар доим ҳам фойдали бўлавермайди. Кўпинча, озғин танага интилаётганда, қанча озуқа моддалари истеъмол қилинишини кузатиш унутилади. Шунинг учун, “парҳез” сўзини “тўғри овқатланиш” иборасига ўзгартириш мақсадга мувофиқ. Бу “хавфли” очлик ва унинг оқибатлари билан курашишдан кўра яхшироқдир.
Диетологга кўра, тери қаришини секинлаштириш учун кўп сув ичиш зарур. У мия ҳужайраларининг қаришини тўхтатади, инфаркт ёки инсульт эҳтимолини камайтиради, шунингдек, организмнинг барча ишларини енгиллаштиради, фақат сувни тўғри ичишни билиш керак. Кун давомида мунтазам равишда сув ичиш муҳим. Шунда кексалик анча кейин “ташриф буюради” ва ақл равшан бўлади.
LiveБарчаси