Тер Штеген Каталониянинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин
Спорт
−
27 Декабрь 1036 1 дақиқа
“Барселона” дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Каталониянинг бошқа бир жамоаси “Жерона”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Адериа Албетсга таяниб, “Daily sports” нашри хабар берди.
Манбага кўра, немис посбони 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида Германия терма жамоасидаги ўрнини сақлаб қолишни асосий мақсад қилиб қўйган. Шу сабабли “Жирона” дарвозабонлар чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда ва Тер Штегенни мавсум охиригача ижарага олиш имкониятига қизиқиш билдирган. Бироқ футболчининг юқори маоши келишув йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, агар ижара амалга ошса, “Барселона” дарвозабоннинг маошининг бир қисмини қоплаб бериши мумкин.
Маълумот учун, Тер Штеген бел жароҳати сабабли жорий мавсумнинг биринчи ярмини деярли тўлиқ ўтказиб юборди. Жароҳатдан қайтгач, у ҳозирча фақат Қироллик кубогидаги битта ўйинда иштирок этди.
Live
Барчаси