Тер Штеген “Аякс”га ўтди – Романо

Спорт

image

“Барселона” жамоасининг германиялик дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Нидерландиянинг “Аякс” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Романога кўра, “Барселона”, “Аякс” ва футболчининг вакиллари ўртасида трансфер шартлари бўйича принципиал келишувга эришилди. Келишувга кўра, Марк-Андре тер Штеген 2027 йил июнь ойи охирига қадар ижара асосида “Аякс” сафида тўп суради. Шунингдек, дарвозабоннинг маошининг асосий қисми Амстердам клуби томонидан қопланади.

Марк-Андре тер Штегеннинг “Барселона”да мунтазам ўйнаш имконияти деярли қолмаган. Чунки Жоан Гарсия Каталония клубининг асосий дарвозабони сифатида кўрилмоқда. Шу боис германиялик посбон фаолиятини Нидерландияда давом эттиришни талаган.

Маълумот учун, Марк-Андре тер Штеген ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Испаниянинг бошқа бир клуби — “Жирона” сафида ижара асосида ўтказган эди. У жамоа таркибида Ла Лигада атиги икки учрашувда майдонга тушган. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг