“Теодор Рузвельт”да коронавирусга чалинганлар сони 230 нафарга етди
Олам
−
08 Апрель 2020
5452АҚШнинг “Теодор Рузвельт” самолёт ташувчи кемасида коронавирусга чалинганлар сони яна 230 нафарга етди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучлари веб-сайтида маълум қилинган.
4 апрель ҳолатига кўра, кемада 155 нафар одам инфекциядан зарарланган эди.
“Бугунги кунга келиб Теодор Рузвельт жамоаси аъзоларининг 79 фоизининг COVID-19 га топширган тести ижобий чиқди. Бундан ташқари, 2037 денгизчида у салбий натижани кўрсатди”, дейилади хабарда.
Денгиз кучлари маълумотларига кўра, гуруҳнинг 3 мингдан ортиқ аъзоси қирғоққа кўчирилган.
Кема капитани Бретт Крозье раҳбарият номига йўллаган мактуби оммавий ахборот воситаларида эълон қилингач, у лавозимидан четлатилди. Мактубда экипажнинг кўп қисмини қирғоққа тушириш илтимос қилинган эди.
LiveБарчаси