Теннис: “Australian open”га мухлислар киритиладими?
Спорт
−
13 Январь 2022
1805Аввалроқ, Австралиянинг Виктория штати ҳукумати теннис бўйича дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси ҳисобланган Новак Жоковични “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатига эмланганлик ҳужжатисиз ташриф буюргани учун ортга қайтариб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Эндиликда Виктория ҳукумати 2022 йилги Австралия очиқ чемпионатига ташриф буюриш чекловларини эълон қилди. Трибуналар 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда тўлдирилади. Шу билан бирга, аввал белгиланган ва квотадан ортиқ сотилган чипталар бекор қилинмайди.
Томошабинлар ниқобда бўлишлари керак. Ҳукумат, шунингдек, “Мельбурн Парк”даги вентиляция тизимини яхшилашни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Катта Дубулға” турнирининг асосий тўр баҳслари жорий йилнинг 17-30 январь кунлари ўтказилади. Мусобақантнг амалдаги ғолиблари – япониялик Наоми Осака ва сербиялик Новак Жокович ҳисобланади.
LiveБарчаси