Темур Кападзе “Навбаҳор” бош мураббийи этиб тайинланди
Спорт
−
01 Декабрь 5884 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Навбаҳор” раҳбарияти Тимур Кападзенинг тажрибаси, профессионал қарашлари ва замонавий футболга оид ёндашуви клуб олдига қўйилган мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишига ишонч билдиради. Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан ишлашни бошлайди”, дейилади клуб хабарида.
Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришган. Томонлар ўзаро шартнома тафсилотлари ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи, кейинчалик ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган Темур Кападзе терма жамоадан кетгани ҳақида хабар берилган эди.