Telegram терактларга чақирувчи хабарларнинг олдини олиш чораларини кўра бошлади

Технология

image

Telegram терактларга чақирувчи хабарларнинг олдини олиш чораларини бошлади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Тўрт кун аввал Telegram терактларга чақирувчи хабарларнинг олдини олиш чораларини кўра бошлади”, дейди у.

Дуровнинг қайд этишича, мутахассислар ушбу фаолиятни бостириш учун техник ва ташкилий чораларни қўллаган.

Мессенжер асосчиси бу туфайли терактларга чақирувчи хабарларни юборишга бўлган ўн минглаб уринишларни тўхтатиш мумкин бўлганини таъкидлади. Қоидабузарларнинг Telegram аккаунтлари блокланган.

Унинг қўшимча қилишича, Россия, Украина ва Беларусдан келган барча фойдаланувчилар апрель ойи бошидан шахсий хабарлар юбориши мумкин бўлганлар доирасини чеклаш имкониятига эга бўлади.

"Telegram спам-хабарлар ва зўравонликка чақириқлар учун жой эмас", дея хулоса қилди Дуров.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг