Telegram сўнгги носозлик сабабини тушунтирди
Олам
−
04 Октябрь
5392Telegram мессенжери билан боғлиқ муаммоларга Яқин Шарқдаги воқеалар туфайли мисли кўрилмаган юклама сабаб бўлган. Бу ҳақда мессенжернинг Telegram-каналида айтилган.
"Яқин Шарқда, хусусан Исроил, Ливан ва Эронда содир бўлган сўнгги воқеалар туфайли Telegram мисли кўрилмаган юкламаларни бошдан кечирмоқда. Охирги бир неча кун ичида айрим фойдаланувчилар вақтинчалик уланиш муаммолари ва оммавий ахборот воситаларига киришда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мессенжер техник гуруҳининг саъй-ҳаракатлари туфайли у кўпчилик мамлакатларда мавжуд бўлиб қолган ва ҳозирда барча муаммолар тўлиқ бартараф этилган.
Яқин Шарқда нималар рўй бермоқда?
1 октябрга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдаги операцияни бошлади.
Эрон 1 октябрь оқшомида Исроилга йирик ракета ҳужуми уюштирди. Теҳрон бунга сабаб Исроилнинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳлари нишонларига берган зарбалари, шунингдек, улар етакчиларининг ўлими билан изоҳлади. Теҳрон кўзланган мақсадга эришилганини билдирди. Исроил расмийлари ўққа тутиш муваффақиятли бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этиб, ракеталарнинг аксарияти уриб туширилганини таъкидламоқда. Америка томони ҳам худди шундай баҳо беради.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эроннинг ҳаракатларини катта хато деб атади ва уни жавобгарликка тортишга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, ўлдирилган “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС етакчилари Исроил “ўзини ҳимоя қилишга ва қасос олишга қанчалик тайёр эканини тушунмаган ва Теҳронда буни тушунмайдиганлар ҳалиям бор”.