Telegram’га “пора“ бериб, рекламани ўчириш мумкин бўлади
Технология
−
06 Ноябрь 2021
11751Telegram’даги канал эгаларига рекламаларни ўчириб қўйиш имконияти берилади. Кўплаб фойдаланувчилар мессенжерда реклама қўйиш имконияти пайдо бўлиши ҳақидаги хабардан сўнг, шундай таклиф билан чиққан. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
“Биз ушбу янги функция устида ишлашни бошладик ва уни шу ойда ишга туширишни кутмоқдамиз. У арзон обуна шаклида ташкил этилиши мумкин, бу фойдаланувчиларга Telegram ривожланишини бевосита молиявий қўллаб-қувватлаш имконини беради”, деган Дуров.
Мессенжер асосчиси, баъзи каналлар эгалари ҳам рекламаларни “ўчириш” истагини билдирган.
“Айни пайтда биз ушбу имкониятнинг иқтисодий шартларини ҳисоблаймиз. Реклама берувчилар тез орада исталган каналга “кўринмас” реклама жойлаштиришлари мумкин бўлади, агар ҳар бир кўриш учун етарли маблағ бўлса, бу каналда ҳеч қандай реклама чиқмайди”, дейди Дуров.
У Telegram’ни безарар лойиҳага айлантириш учун керакли хизматлар устида ишлаш давом эттирилишини қайд этган. Бунда фойдаланувчилар ва контент муаллифларининг манфаатлари биринчи даражали бўлиши қўшимча қилинган.
Аввалроқ, Telegram’да реклама пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Дуров реклама фойдаланувчилар учун деярли кўринмас бўлишини ва бундан ташқари, у шахсий ёзишмалар ва гуруҳларда, шунингдек чатлар рўйхатида бўлмаслигига ваъда берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь