Telegram фойдаланувчилари сони 500 млндан ошиб кетди

Олам

image

Дунё бўйича Telegram мессенжеридан фойдаланувчилар сони 500 миллиондан ошди. Бу ҳақда Telegram маълум қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги 72 соатда бутун дунёдан 25 млн одам Telegram`да рўйхатдан ўтган.

“Ташаккур! Бу ютуқлар дўстларини Telegram`га таклиф қилаётган фойдаланувчиларсиз имконсиз эди”, дейилади расмий хабарда.

Telegram асосчиси Павел Дуров ўз каналида ёзишича, охирги кунлардаги ўсишнинг 38 фоизи Осиё қитъасига, 27 фоизи Европага, 21 фоизи эса Лотин Америкасига тўғри келган. Telegram'га ўтган йил кунига 1,5 миллион янги фойдаланувчи қўшилган вақтлар ҳам бўлган ва бу галги рақамлар барча рекордлар янгиланганини кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг