Telegram'да экстремистик материаллар тарқатган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
19 Февраль 2022
6917Сирдарёда ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг радикал ғояларини тарғиб қилиб келган, 1992 йилда туғилган фуқаро “А.Х.” қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Аниқланишича, “А.Х.” Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ очиб, ақидапарастликни тарғиб қилувчи аудио ва видео материалларни жойлаштириш орқали уни интернет фойдаланувчилари орасида оммалаштирган.
Шунингдек, ИИВ ва ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида “А.Х.” билан яқин алоқада бўлган, 1991 йилда туғилган “Ғ.Д.” ҳам аниқланиб, терговга жалб этилган.
Мазкур шахсларнинг уяли алоқа воситалари ва яшаш манзилларидан олинган далилий ашёлар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. Сирдарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди (оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган ва “А.Х.”га нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь