Техникум директорларига менежерлик сертификатини бериш тартиби белгиланди

Жамият

image

Техникум директорлари ва директор ўринбосарларига, шунингдек, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган раҳбарларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг жорий йил 20 августида қабул қилинган “Касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги 451-сонли низомида сўз боради.

Низомга кўра, касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарлари менежерлик ўқув курсларида ўқитилади ҳамда уларга менежерлик сертификати берилади.
Техникумларда фаолият юритаётган директорлар ва уларнинг ўринбосарлари Низом талабларига мувофиқ сертификат олади.

Менежерлик ўқув курсини муваффақиятли якунлаганларга давлат намунасидаги сертификат электрон шаклда, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR код қўйилган ҳолда берилади.

Директорлар ва уларнинг ўринбосарлари махсус портал орқали рўйхатдан ўтиб, ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.

Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган директорлар ва директор ўринбосарларига сертификат уларнинг аризаси асосида ўқув курсини ўтамасдан, тўғридан-тўғри уч йил муддатга берилади.

Якуний синовда ижобий натижа кўрсатган тингловчига синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида сертификат топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинча бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштириш тартиби белгилангани ҳақида хабар берилган эди.
  .


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг