Техникум битирувчилари 2-босқичдан ўқиши мумкин бўлган таълим йўналишлари тасдиқланди

Жамият

image

Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришларини билиш мумкин.

Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, 2022-2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ техникум

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг