Техасда ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
28 Февраль
2939АҚШнинг Техас штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Бу ҳақда штат губернатори Грег Эбботт баёнот берди.
Ёнғин 240 минг гектар майдонни қамраб олган. Штатнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Панҳандл шаҳрида 5 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.Расмийларга кўра, ёнғиннинг тез тарқалишига соатига 64-96 километр тезликда эсиб турган кучли шамол сабаб бўлган.
Кўплаб магистраль йўлларда кўриш имкониятини ёмонлаштирган тутун туфайли транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган.
Техасдаги ядровий қурол ишлаб чиқарувчи Pantex заводи минтақада ўрмон ёнғинлари сони ортиб бораётгани сабабли ўз фаолиятини тўхтатди.
“Pantex заводи иши тўхтатилди. Барча қуроллар ва махсус материаллар хавфсиз ва етиб бўлмайдиган жойда”, дейилади ташкилот баёнотида.
Маълумот учун, Техасдаги ўрмон ёнғинлари 26 февралдан бери давом этмоқда.
LiveБарчаси