Техасда нақ 133 та автомобиль тўқнашди. Қурбонлар бор
Олам
−
12 Февраль 2021
7656АҚШнинг Техас штатида кўплаб автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда "Dallas Morning News" маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берган.
Манбага кўра, ҳодиса кеча, 11 февраль куни тонгги соат 06:00 дан сўнг содир бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодисада 133 та машина тўқнашган.
Бир неча соат ичида воқеа жойига 26 та ўт ўчирувчи, 80 та полиция ва 13 та тез ёрдам машиналари келган.
Ҳодиса натижасида камида олти киши ҳалок бўлган ва 65 киши жароҳат олган. Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисага йўлларнинг музлагани сабаб бўлган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023