Техасда нақ 133 та автомобиль тўқнашди. Қурбонлар бор

World

image

АҚШнинг Техас штатида кўплаб автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда "Dallas Morning News" маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берган. 

Манбага кўра, ҳодиса кеча, 11 февраль куни тонгги соат 06:00 дан сўнг содир бўлган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодисада 133 та машина тўқнашган. 

Бир неча соат ичида воқеа жойига 26 та ўт ўчирувчи, 80 та полиция ва 13 та тез ёрдам машиналари келган. 

Ҳодиса натижасида камида олти киши ҳалок бўлган ва 65 киши жароҳат олган.  Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисага йўлларнинг музлагани сабаб бўлган.


Tags

Rate Count

303

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic