Техас штати Байден маъмуриятини судга берди
Олам
−
24 Май 2023
5640Техас бош прокурори Кен Пакстон АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятини АҚШга киришни соддалаштириш ва ноқонуний миграцияни рағбатлантириш учун мўлжалланган CBP One иловасидан фойдаланганликда айблаб, судга берди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
“Байден маъмурияти ушбу телефон иловасини атайлаб кўпроқ хорижликларни мамлакатга ноқонуний равишда киритиш учун ишлаб чиқди, улар келганларида хоҳлаган жойига боришлари мумкин”, деган Пакстон.
Шунингдек, у CBP One чегара назорати қоидаларини четлаб ўтиш учун ишлатилишини таъкидлаган.
“Байден Чегара агентлиги ноқонуний муҳожирнинг депортация қилинишига тўсқинлик қиладиган истиснога мос келиши мумкинлигини текширмайди”, дейди бош прокурор.
Даъвонинг якуний мақсади Байден маъмуриятини кўрсатилган ариза орқали Лотин Америкаси мамлакатлари фуқароларининг Қўшма Штатларга киришига рухсат бериш имкониятидан маҳрум қилиш ва бунинг натижасида АҚШ-Мексика чегарасида миграция таранглигини камайтиришдир.
Маълумот учун, CBP One – бу iOS ва Android учун мобил илова бўлиб, у фойдаланувчисига мустақил равишда (фондлар, черковлар ва адвокатларсиз) бепул ва қонуний тарзда АҚШ чегарасини кесиб ўтиш ва Чегара хизмати ходимлари билан учрашув белгилаш имконини беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь