Tech Carnival 2023 доирасида Олмаота шаҳрида Huawei Network Summit бўлиб ўтди
Бизнес
−
07 Июнь 2023
2704Huawei еттита асосий сценарийда узлуксиз инновацияларни намойиш этади ва олтита илғор ишланмаларни ишга туширади.
Жорий йилнинг 5 июнь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Tech Carnival давомида Huawei компанияси Қозоғистон, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Покистон ва бошқа мамлакатлардан 480 дан ортиқ мижоз ва ҳамкорларни жалб этган Huawei Network Summit (HNS)ни муваффақиятли ўтказди. Тадбирда Huawei олтита илғор инновацияларни намойиш этди ва Қозоғистон IEEE бўлими билан HPC Lossless Ethernet ва AI Fabric Network Technical White Paper'ни чиқариш учун кучларни бирлаштирди.
Келгуси ўн йилликда рақамли трансформация глобал ривожланишнинг калити бўлиб қолади. Иқтисодий ривожланиш ноаниқликларга тўла бўлсада, бизнес учун бир нарса ўзгаришсиз қолмоқда – рақамли трансформация ривожланишга туртки бўлади. Смарт тармоқлар IT вa KT'ни боғлайди ва корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш ва офис жараёнларини қамраб олади. Тармоқ технологияси асосий янги инфратузилма сифатида ҳеч қачон ҳозиргидек муҳим бўлмаган.
Huawei компаниясининг илғор технологик инновациялари доимий равишда саноатни маълумотлар коммуникациялари чегарасига олиб келади. HNS доирасида Huawei компаниясининг маҳсулот маълумотлари бўйича вице-президенти Стивен Чжао Huawei компаниясининг еттита асосий маҳсулотдаги асосий технологик янгиликлари ҳақида гапирди: офис кампуси, ишлаб чиқариш кампуси, ўзаро алоқа, кенг майдон тармоғи (WAN), маълумотлар маркази тармоғи (DCN), тармоқ хавфсизлиги; тижорат ва бизнес бозорлари.
Стивен Чжао "Инновация ҳеч қачон тўхтаб қолмайди" номли маъруза билан иштирок этди
Бу соҳада исботланган технология инновациялари орқали Huawei доимий равишда тармоқ қамрови, интеллектуал операциялар, сифат кафолати, хавфсизлик ва ишончлилик имкониятларини яхшилайди. HNS кўргазмасида Huawei олтита илғор ишланмаларни, жумладан, флагман маҳсулотлар ва келажак учун ечимларни тақдим этди.
Маълумотларни узатиш соҳасидаги олтита илғор инновацияларни ишга тушириш
- Роутер AirEngine 8771-X1T
AirEngine 8771-X1T тармоқдаги илк корпоратив тоифадаги Wi-Fi 7 уланиш нуқтаси сифатида исталган вақтда ва исталган жойда тенгсиз симсиз уланиш учун рекорд даражадаги 30 Гбит/с тезлик ва 10 мс ультра паст кечикиш имконини беради.
- Koммутатор CloudEngine S16700
Cloud EngineS 16700 - соҳадаги энг кучли campus core коммутатор бўлиб, келажак корпоратив тармоқларини 400 Гбит/с тезликка олиб чиқишни таъминлайди.
- NetEngine AR8700
Net Engine AR8700 - бу юқори маҳсулдорликка, иккита асосий процессор бирлигига (MPU) ҳамда йўналтириш ва бошқариш қатламларини ажратишга эга бўлган янги авлод штаб-квартираси гиперконвергент шлюзидир.
- Маршрутизатор NetEngine 8000 F8
NetEngine 8000 F8 – бу илғор технологияларидан фойдаланадиган ва 6,4 Тбит/с гача йўналтириш тезлигига мослашувчан ўлчовни таъминловчи ультра юқори зичликдаги маршрутизаторидир.
- Коммутатор CloudEngine 16800-X
CloudEngine 16800-X – ҳисоблаш қувватини диверсификация қилиш учун ишлаб чиқилган, маълумотларни қайта ишлаш маркази учун соҳадаги илк коммутатордир.
- Тўлов дастурларидан ҳимояланиш учун кўп босқичли ечим (Multilayer ransomware protection solution)
Huawei'нинг илк кўп босқичли тўлов дастурлари учун ечим сўнгги нуқталар, тармоқ ва сақловчи билан бирга ишлашга мўлжалланган. Учта асосий имкониятларга эга – тармоқ ва сақловчидаги маълумотларни аниқлаш, жавоб бериш ва тиклаш – бу ечим иккита мудофаа чизиғи ва олтита мудофаа қатламини ўз ичига олган кенг қамровли хавфсизлик тизимини яратиш учун идеал мос келади.
Ҳозирги вақтда HPC ҳисоблаш қуввати ва сунъий интеллектга глобал талаб ўсиб бормоқда. Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар ўзларининг миллий стратегияларига сунъий интеллектни интеграция қилганлар.
HNS дa Huawei Қозиғистондаги IEEE вa БААнинг етакчи миллий фан ва таълим тармоғи Ankabut билан ҳамкорликда HPC Lossless Ethernet вa AI Fabric Network White Papper (техник йўриқномасини) тақдим этди.
Ушбу техник йўриқномада Ethernet маълумотларни қайта ишлаш маркази тармоқлари истиқболини HPC ва сунъий интеллект сценарийларида йўқотишларсиз амалга ошириш кўзда тутилади. Шунингдек, у тармоқ архитектураси, асосий технологиялар, бизнес қадриятлари ва энг яхши амалиётлар нуқтаи назаридан сўнгги техник тадқиқотлар ва тижорат амалиётларига янгича қарашни таклиф этади.
Шунингдек, HNS да Huawei Марказий Осиё минтақасида биринчи IP Club га аъзолик дастурини ишга туширди ва тадбирда 200 дан ортиқ иштирокчиларни жалб қилди. Бундан ташқари, Huawei Яқин Шарқдаги IP Club аъзоларига муҳим ҳисса қўшганликлари учун мукофотларни топширди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь