Теҳронда Олий суднинг икки судьяси отиб кетилди
Олам
−
18 Январь
2753Бугун, 18 январь куни Эрон Олий судида отишма содир этилиши оқибатида икки судья ҳалок бўлди. Ҳужумни амалга оширган шахс ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда IRNA хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлган судьялар – Муҳаммад Мокисеҳ ва Али Разини миллий хавфсизликка қарши жиноятлар, жосуслик ва терроризмга оид ишлар бўйича ихтисослашган бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишмани амалга оширган шахснинг Олий судда кўриб чиқилган ҳеч қандай иши бўлмаган ва у мазкур муассасага ташриф буюрувчи сифатида қайд этилмаган. Ҳозирча жиноятчининг шахси аниқланмаган.
Маълумотларга кўра, Али Разинига 1998 йилда ҳам суиқасд уюштирилган. Ўшанда у Теҳрон бош судьяси бўлган ва унинг автомобилига бомба ўрнатилган. Бироқ у суиқасддан омон қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг қочқинлар бўйича вазири Ҳалил ур-Раҳмон Ҳаққоний Қобулдаги масжид олдидаги терактда ҳалок бўлган эди. Худкуш Ҳаққоний ҳужжатлар имзолаётган пайтда ўзини портлатган. “Толибон” вакили билан бирга яна олти киши ҳалок бўлган.