Теҳрон ядро дастурини давом эттириш имкониятига ишонмоқда
Олам
−
25 Июнь 5994 1 дақиқа
Эрон раҳбарияти Исроил ва АҚШнинг ядровий иншоотларга зарба беришига қарамай, ядровий дастурини давом эттириш имкониятини таъминлаганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий кеча, 24 июнь куни давлат телевидениеси орқали маълум қилди.
“Биз зарур чораларни кўрдик ва етказилган зарарни баҳолаяпмиз”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ядровий иншоотларни қайта ишга тушириш бўйича режаларни олдиндан тайёрлаб қўйган ва уларнинг узлуксиз ишлашини кафолатламоқчи.
Ўз навбатида, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон энди ядро салоҳиятига эга эмаслигини яна бир бор таъкидлади. Шу билан бирга, Гаагадаги НАТО саммитига учишдан олдин у журналистлар билан суҳбатда ҳар икки томондан, айниқса Исроилдан норози эканини айтиб, Исроил ва Эронни сулҳни бузганликда айблади.
Truth Social ижтимоий тармоғида Трамп Исроилга мурожаат қилиб, катта ҳарфлар билан “бу бомбаларни ташлашни” тўхтатиш ва “учувчиларни зудлик билан уйларига олиб келиш”га чақирди.
Live
Барчаси