Тайвань Хитой билан эҳтимолий зиддиятга тайёрланмоқда
Олам
−
21 Апрель 2023
9654Тайвань Ташқи ишлар вазири мамлакат 2027 йилга қадар Хитой билан эҳтимолий зиддиятга тайёргарлик кўраётганини айтди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Маълум қилинишича, Тайван Ташқи ишлар вазири Жозеф Ву LBC телеканалига берган интервьюсида Хитойнинг ҳарбий таҳдиди ҳақида гапирган.
“Биз Хитойнинг ҳарбий таҳдидига жуда жиддий қараймиз. Менимча, 2027 йил жиддий қарашимиз керак бўлган йил”, дейди у.
АҚШ разведкаси Си Цзиньпин Хитой армиясига 2027 йилга қадар Тайванни аннексия қилишни буюрганини айтиб келади. Хитой ўзини мустақил деб эълон қилган оролни тан олмай, уни мамалакатнинг бир қисми деб ҳисоблайди. Си Цзиньпин 2012 йилда ҳокимиятга келганидан бери Тайвань “муаммо”си авлоддан авлодга ўтишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлайди.
Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ган Тайвань бўғозининг ҳар икки томони Хитойга тегишли экани ва “Тайванда олов билан ўйнашганлар охир-оқибат ўзлари куйиб қолишини” айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой раҳбари мамлакатини урушга тайёрлаётгани ҳақидаги тахминлар янграган эди.
LiveБарчаси