Тайвань АҚШнинг қурбонига айланиши мумкин – Хитой
Олам
−
31 Январь
7611Тайвань ҳар қандай вазиятда АҚШ қўлидаги "пиёда" сифатида қурбон қилиниши мумкин. Буни бугун, 31 январь куни Хитой Давлат кенгашининг Тайвань ишлари бўйича бошқармаси расмий вакили Чэнь Биньхуа маълум қилди.
У АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг “Fох News” телеканалига берган интервьюсида Тайвань АҚШнинг яримўтказгич саноатидаги бизнесини тортиб олгани ҳақида гапирганини эслатган.
“АҚШ ҳар доим ўзининг “давлат манфаати биринчи” тамойилига амал қилади, шунинг учун Тайвань исталган вақтда "пиёда" сифатида қурбон қилиниши мумкин”, дейди Чэнь Биньхуа Трампнинг баёнотларини шарҳлар экан.
Маълумот учун, Тайвань дунёдаги энг йирик яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб, улар кенг кўламли иловаларда – автомобиллар ва смартфонлардан тортиб ҳарбий техникагача қўлланилади. Тайваннинг TSMC компанияси дунёдаги энг йирик ўтказгич чиплари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Хитой марказий ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий алоқалар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан бўлган фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чан Кайши бошчилигидаги гоминдан қўшинлари Тайванга кўчиб ўтганидан сўнг узилган.
Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980 йилларнинг охирида қайта тикланди. 1990 йилларнинг бошидан бошлаб томонлар нодавлат ташкилотлар – Тайвань бўғози орқали алоқаларни ривожлантириш бўйича Пекин ассоциацияси ва Тайбэй бўғозлари алмашинув фонди орқали алоқа ўрнатишни бошлаган.
LiveБарчаси