Тайсоннинг севимли жангчиси ким?
Спорт
−
27 Март 2023
5522Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий америкалик Майк Тайсон севимли боксчиси кимлигини маълум қилди. Бу ҳақда Тайсон “EsNews” YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Темир Майк”нинг севимли боксчиси иккинчи ўрта вазн тоифасида (76,2 кг гача) икки карра жаҳон чемпиони, 26 ёшли америкалик Девид Бенавидез (27-0, 23 КО) бўлиб чиқди.
Жорий йилнинг 26 март куни Бенавидез ҳамюрти Калеб Плантга қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра бир овоздан ғалаба қозонди.
“Менинг бу фикрга келганим Бенавидезнинг тезлиги ва ҳаракатлари билан боғлиқ. Ҳали ҳеч ким уни йиқита олмади. У менинг севимли жангчим, чунки ҳамма ундан қўрқа бошлаяпти. У билан жанг қилишга тайёр йигитлар бор-йўқлигини ҳам билмайман”, дейди Тайсон.
Бенавидез ҳозирда вақтинчалик WBC чемпионлик унвонига эга ва у дивизион етакчиси мексикалик Сауль Алваресга мажбурий рақиб ҳисобланади.
LiveБарчаси