Тайсон Жонс билан реванш жангини ўтказмоқчи
Спорт
−
20 Апрель 2023 7358 1 дақиқа
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий америкалик Майк Тайсон ватандоши Рой Жонс билан навбатдаги жангни ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Тайсон ва Жонс ўртасидаги дастлабки кўргазмали тўқнашув 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтганди. 8 раунд давом этган жанг дуранг билан якунланган.
56 ёшли Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказган, жанглардан 50 тасида ғалаба қозонган (44 та нокаут) ва 6 тасида мағлубиятга учраган. Унинг 2 та жанги ҳақиқий эмас деб топилган. Жонс эса жами 76 та жанг ўтказган, 66 та ғалаба (47 нокаут) ва 10 та мағлубият қайд этган. Рой ҳозир 54 ёшда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь