Тайфунда 17 киши қурбон бўлди

Олам

image

Филиппин соҳилларига ёпирилган "Tисой" тўфони туфайли 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берди.

Bloomberg’нинг маълумотларига кўра, табиий офатдан қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 15,7 миллион долларга баҳоланмоқда ва ярим миллионга яқин одам эвакуация қилинган. Aйни пайтда учта кўприк ва бир нечта йўлларнинг айрим қисмлари ёпиқлигича қолмоқда.

Mанила халқаро аэропорти маъмурияти эҳтиёт чораси сифатида  барча  терминалларни ёпиб қўйди. Бундан ташқари, Aлбай провинциясидаги Легазпи аэропорти жиддий зарар кўрди.

"Tисой" бу йил Филиппинда юз берган йигирманчи тайфун. Унинг шамол тезлиги соатига 150 кмга етади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тайфун Филиппин

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг