Президент Озарбайжонга жўнаб кетди
Жамият
−
14 Октябрь 2019
5100Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун бугун, 14 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрига жўнаб кетди.
Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалаларни муҳокама қилади.
Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.
Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.