Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди
Жамият
−
29 Декабрь 2021
15426Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ, Фарҳод Арзиев вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Фарҳод Арзиев 1975 йил 5 октябрь куни Самарқанд вилояти (ҳозирги Навоий вилояти) Нурота туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат университетини, 2000 йилда Буюк Британиянинг Лондон “Cитй” университетини тамомлаган. 2011 йилда АҚШнинг Кентукки университетининг Паттерсон номидаги Дипломатия ва халқаро савдо мактабини тамомлаган. Рус, инглиз ва немис тилларини билади.
У 2017-2020 – Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикасидаги (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида фаолият юритган.
2020 йил 25 февралда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.