Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
Жамият
−
23 Май 2019
2626Ашраф Хўжаев Ташқи ишлар вазирлигининг Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Ашраф Хўжаев бунга қадар вазирликнинг Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси таркибидаги Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, вазирликнинг Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси, Экспорт ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш бошқармаси, Ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини ўз ичига олади.
LiveБарчаси