Ташиев куч ишлатар тузилмалар ходимларини огоҳлантирди
Олам
−
03 Январь
13202Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев бундан буён ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари пора олиб, қонунни бузса, уларга қаттиқ чоралар кўрилишини айтиб, таҳдид қилди. Бу ҳақда у кеча, 2 январь куни Сузоқ тумани ички ишлар бўлимига янги махсус техникаларни топшириш маросимида сўз очган.
Ташиев хавфсизлик кучлари вакилларига мурожаат қилиб, уларни Ватанга садоқат билан хизмат қилишга, ўз юртини севишга чақирди.
“Ҳарбий кийимни кийиб, Ватанга қасамёд қилган бўлсангиз, хизматингизни қилинг. Аммо ўзингиз қонунларни бузсангиз, коррупцияга аралашсангиз, Ватанга қасамёдингизни бузасиз”, дейди у.
У қонунларни бузмасликка, пора олиш ва беришни бас қилишга чақирган.
“Янги йил бошида сизга айтмоқчиманки, бундан буён қонунларни бузманг. Порахўрликни бутунлай тўхтатишимиз керак, айниқса, лавозимга тайинлаш ва ротацияларда”, дея қўшимча қилган у.
Қамчибек Ташиев қонунга риоя қилинмаса, қаттиқ чоралар кўриш билан таҳдид қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ташиев ушбу тадбирда бундан буён Қирғизистонда қароқчилар, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари, авторитетлар бўлмаслигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь