Ташиев ҳоким ва шаҳар кенгаши раисини “калтаклаб”, қамоқ билан қўрқитди
Олам
−
16 Октябрь 21047 2 дақиқа
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Манас шаҳар ҳокими Эрнисбек Ўрмоқов ҳамда шаҳар кенгаши раисини урди. Буни ҳокимнинг ўзи ҳам тасдиқлади.
Ўрмоқов “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида Ташиев билан бўлган можароси ҳақида батафсил тўхталиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари ҳақиқатан ҳам уни ва шаҳар кенгаши раисини “ургани”ни айтди.
Ҳокимнинг айтишича, келишмовчиликлар шаҳарни (собиқ Жалолобод) ривожлантириш учун 2 миллиард сўм ажратилганидан кейин юзага келган. Шаҳар кенгаши аъзолари бу маблағларни тақсимлашга қарши чиққан ва ҳокимлик уларни сарфлашга улгурмаслигини таъкидлаган.
“Ишлаб чиқариш объектлари, шифохоналар, IT академияси қурдик, йўлларни таъмирладик, асбоб-ускуналар сотиб олдик. Лекин ўшанда депутатлар иккиланиб туришарди. Шундан сўнг Қамчибек Қидиршаевич бизни ўзининг бошлиғи сифатида чақириб, сўкди, ҳатто уришди. Биз хафа эмасмиз, аксинча, нимадир хато қилганимиз учун бўлса керак”, дейди у.
Эрнисбек Ўрмоқов Ташиев “қатъий ва талабчан раҳбар” эканини айтиб, уни ҳалоллиги учун ҳурмат қилишини таъкидлади.
“У ёлғонга чидамайди, буйруқ бажарилишини талаб қилади. У ва Президент Садир Жапаров туфайли мамлакат ривожланмоқда. Уларга соғлик, узоқ умр тилаб қоламиз”, дейди ҳоким.
Олдинроқ Сузоқ туманида сўзга чиққан Қамчибек Ташиев бир пайтлар Жалолобод шаҳар ҳокими ва депутатларини уларнинг тортишувларига чек қўйиш ҳамда уларни ишга мажбурлаш учун “калтаклагани”ни маълум қилган эди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари улар билан икки марта гаплашмоқчи бўлганини, учинчи марта калтаклаганини айтганди. У ўшанда бу мансабдорлар тўртинчи марта бўлганда “қамоққа тушиши мумкин эди”, деганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев иштирокидаги йиғилишда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда вакилларидан иборат 24 киши қўлга олинганди.
Live
Барчаси