“Ташаккур бародар!” Хитой Тожикистонга конференция зали қуриб бермоқчи
Олам
−
22 Август 2023
4577Хитой Тожикистон ҳукумати мажмуасида конференция зали қурилиши учун 2 миллион доллар беради. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 21 август куни Тожикистон юқори палатаси раиси Рустам Имомалининг Хитойга расмий ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланган.
Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизода ва Хитой Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари Дэн Бо Цинь Тожикистон ҳукумати мажмуасида конференция зали қурилиши учун 2 миллион доллар ажратиш бўйича алмашув хати имзолаган.
Шунингдек, қуйидагилар бўйича ҳам қўшма ҳужжатлар имзоланган:
• Душанбе шаҳрининг “Ақлли шаҳар” лойиҳасининг олдинги техник тадқиқотлари ҳақида;
• Пойтахтда автомобиль йўллари ва 4 та янги йўл ўтказгичларни қуриш ва реконструкция қилиш тўғрисида;
• Тожикистон ва Хитойнинг “Қулма-Қорасу” чегара ўтиш жойини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;
• Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Шуғнон тумани Варшнор қишлоғидан “Қулма-Қорасув” чегара божхона постигача бўлган йўл қисмини реконструкция қилиш ва қуриш.
Бундан ташқари, Тожикистон Республикасининг Хитойдаги элчиси Зоҳир Саидзода ва Хитой Савдо вазири ўринбосари Линь Цзи Душанбега ёрдам сифатида бепул тақдим этилган шаҳар қурилиш транспорти техникасини топшириш тўғрисидаги актни тақдим этган.
Рустам Имомали ва Пекин раиси Инь Юн Душанбе ва Пекин маъмурияти ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик меморандумини имзолаган.
Маълумот учун, Рустам Имомали Тожикистоннинг амалдаги Президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли. У 1987 йил 19 декабрь куни Данғарада туғилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь