“Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди
Жамият
−
05 Апрель
18936Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари расман эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мавсумда республика бўйлаб жами 35 575 та таклиф келиб тушган, улардан 2270 таси ғолиб деб топилган.
Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3,39 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.
Шу билан бирга, Қизилтепа туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади.
Маълумот учун, 16 мартдан "Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йил биринчи мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланганди. Лойиҳада ғолиблар рўйхатини сайт орқали текшириш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, ғолибларга SMS хабар ҳам юборилади.