“Ташаббусли бюджет” ғолиблари эълон қилинди
Жамият
−
21 Март 7075 1 дақиқа
“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 млн 284 мингта овоз берилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, жами 1 996 та (1 980 та анъанавий ҳамда 16 та шериклик) лойиҳа ғолиб деб топилган.
“Жараёнларда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг кейинги мавсумларида ҳам фаол бўлишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ташаббусли бюджет”да илк шериклик лойиҳалари ғолиблари аниқланган эди. Шериклик лойиҳалари бўйича фуқаролар маблағларни жорий йил 10 март, соат 18:00 га қадар транзит ҳисобрақамларига ўтказишлари лозим.