Тарихий iPhone юқори нархда сотилди

Технология

image

LCG аукционларида биринчи авлод iPhone’и 63 минг долларга  сотилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, февраль ойининг бошида очилган кимошди савдосида телефоннинг дастлабки нархи 2500 доллардан бошланган. Жами 27 та таклифдан сўнг 2007 йилда ишлаб чиқарилган смартфон ўз нархидан 106 баравар қимматга, 63 356 долларга сотилган.

Смартфоннинг эгаси Карен Гриннинг айтишича, 2007 йилда дўстлари унга iPhone совға қилган. Ўшанда Карен Грин ўз телефони бўлгани сабаб, iPhone барибир эскирмайди деб ўйлаган ва уни очмасдан сақлаб келган.

Шунингдек, Карен Грин “дўстларининг совғаси”ни замонавийроқ iPhone билан алмаштирмаганининг сабабини айтган. Унга кўра, у уч йил аввал “Хазина ови” сериалида қатнашганида унинг iPhone’и 5000 долларга баҳоланган. Кейинчалик биринчи авлод iPhone’и 39 340 долларга сотилгани ҳақида хабарларни эшитгани, аукцион уйи эса унинг телефони учун камида 50 000 доллар олиши мумкинлигини айтгандан сўнг у ҳам ўз смартфонини кимошди савдосига қўйишга қарор қилган.

Маълумот учун, Apple компаниясининг содиқ ишқибозлари оригинал маҳсулотлар учун яхши пул тўлашади. Ўтган йили ҳам 1970 йиллардаги Apple компьютерининг дастлабки прототипи 677 000 доллардан кўпроққа сотилган. Шунингдек, юқоридаги каби ишлатилмай сақланган биринчи авлод iPhone смартфонлари ўтган йил августда 35 414 долларга, октябрда 39 339 долларга сотилган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

аукцион iPhone

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг