Тарихда илк бор ўзбекистонлик тадбиркор Forbes Tech кенгашига аъзо бўлди

Бизнес

image

Ўзбекистонлик тадбиркор Бобур Оқилхонов Forbes Technology Council (Forbes журналининг технология бўйича кенгаши) таркибига кирди. Бу ҳақда тадбиркор ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Иллинойс ва Нью-Мексико штатларидан ўзининг иккинчи бизнес шартномасини (Missed.com ва Jafton.com лойиҳалари учун) олганидан сўнг Бобур Оқилхонов “Forbes” томонидан Forbes Tech Council`га аъзо бўлган биринчи ўзбек сифатида номзод этиб кўрсатилганини айтиб ўтди.

Маълумот учун, FTC – энг яхши IT-экспертлар кенгашидир, унга фақат Forbes нинг таклифига биноан кириш мумкин.

“Мен IT соҳадаги йигирма йиллик тажрибамни Forbes глобал аудиторияси билан баҳам кўриш имкониятига эга бўлганимдан фахрланаман. Мен технологик компания сифатида тарихдаги энг катта инқирозларни бошдан кечирганимиз, қийин пайтларда мослашувчан ёндашиш орқали бизнесни омон қолдирганимиз ва кучайганимиз ҳақидаги мақолаларни эълон қилиб бораман”, деган Оқилхонов.

Шу ўринда тадбиркор муштарийларидан IT соҳага доир қайси мавзуларни ўз мақолаларида қамраб олиши кераклигини сўраб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Forbes Бобур Оқилхонов

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг