Тарихда илк бор Ўзбекистон чемпионати клублари қиймати Қозоғистонни ортда қолдирди
Спорт
−
26 Февраль 2025 6621 1 дақиқа
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси клублари қийматининг умумий йиғиндиси Қозоғистон Премер-лигасидан ўзиб кетди. Бу ҳақда “Myasiasport news” Telegram саҳифаси хабар берди.
Олдин Қозоғистон клубларининг умумий қиймати ўзбек клублариникидан ўртача бир ярим баравар кўп бўлган. Масалан, 2023 йилда Қозоғистон клублари таркибининг умумий қиймати 138,5 миллион еврони ташкил қилган бўлса, ўзбек клублари учун бу кўрсаткич 88,5 миллион еврони ташкил қилган.
Ўтган мавсумда бу кўрсаткич деярли тенг эди– Қозоғистон лигаси 76,69 миллион евро, Ўзбекистон чемпионати қиймати эса 76,10 миллион евро, аммо энди Ўзбекистон Суперлигаси бу борада олдинга чиқиб олди ва фарқ 25 миллион еврони ташкил қилмоқда.
“Бу “ютуқ” биринчи навбатда Қозоғистон клублари арзонлашгани билан боғлиқ бўлиб, бу ерда легионерларни давлат бюджетидан молиялаштириш қисқартирилганини кўриш мумкин. Майли, Ўзбекистон Суперлигаси икки клубга кенгайган, аммо бу ҳолат қозоғистонликларни умуман безовта қилмайди. Айни пайтда Қозоғистон лигаси албатта қимматлашади, чунки трансфер ойнаси яна 37 кун очиқ, кўп клублар ҳали ўз рўйхатини шакллантиришга тўлиқ улгурмаган”, дейилади манба хабарида.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 25 февраль куни кечқурун расман ёпилди. Қозоғистон клублари эса ҳали ўз таркибларини кучайтириб олиш учун етарли вақтга эга ва лигалар қиймати бўйича тафовут ўзгариш эҳтимоли катта.
Live
Барчаси