Танишини шарманда қилиш билан қўрқитиб, 20 млн сўм талаб қилган аёл ушланди

3-саҳифа

−

image

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида аёл танишининг шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан 20 млн сўм талаб қилди. У сўралган пулнинг 10 млн сўмини олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 ноябрь куни фуқаро Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида таниши шахсий сирларини яқин қариндошларига ошкор қилиш ва уни шарманда қилиш билан қўрқитиб, 20 млн сўм талаб қилаётганини билдирган.

Мазкур мурожаат асосида туман ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Унда гумонланувчи аёл талаб қилинган 20 млн сўмнинг 10 млн сўмини Тошлоқ туманидаги тўйхона олдида олаётган вақтида ушланган. Пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, гумонланувчи аёл қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик берилишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида “Мансур Казанский” лақаби билан танилган шахс 100 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг