Таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2023 39090 1 дақиқа
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
Ўткир Сиддиқов фаолияти давомида 250 мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастроль сафарларида бошловчилик қилиб, 8 мингга яқин тадбирларда иштирок этган.
Охирги йилларда Ўткир Сиддиқов қизиқчи Аваз Охуннинг концертларида бошловчилик қилиб, оммага кўриниш бераётганди.
Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган. У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь