Таниқли россиялик боксчи ҳибсга олинди

Спорт

image

Россиялик енгилмас боксчи Рустам Исломов Москвада ҳибсга олинди. Полиция спортчидан оқ кукун топди. Бу ҳақда РИА хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли Исломов Пресненская қирғоғида жойлашган курорт салонида дам олаётган вақтда тезкор ходимлар уни номаълум модда билан қўлга олган. Кукун экспертиза учун юборилган.

Рустам Исломов профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, 6 тасида ғалаба қозонган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик бошқа бир таниқли боксчи Артур Бетербиевнинг солиқлардан қарзи бор эканлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Рустам Исломов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг