Таниқли футболчи вайроналар остидан ўлик ҳолда топилди
Спорт
−
18 Февраль 2023
31842Туркиянинг “Ҳатайспор” клуби ҳужумчиси Кристиан Атсу зилзиладан кейинги вайроналар остидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда футболчининг агенти Мурат Узунмеҳмет ўз Twitter'ида маълум қилди.
Ўтган ҳафта Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзилалар бошланганидан бери Атсу қаердалиги ва аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас эди. Аввалроқ, “Ҳатайспор” вакиллари футболчи фожиа арафасида турк клубини тарк этмоқчи бўлганини маълум қилганди.
Атсу 31 ёшида вафот этди. Гана терма жамоаси футболчиси фаолияти давомида Англиянинг “Челси”, “Эвертон”, “Ньюкасл” ва “Борнмут”, Португалиянинг “Порту”, Испаниянинг “Малага” клубларида ўйнаган. Атсу Туркиянинг “Ҳатайспор” клубига 2022 йилнинг сентябрида келиб қўшилган эди.
LiveБарчаси