Таниқли футболчи Украина Президентининг “қора рўйхати”га тушди
Спорт
−
09 Январь 2023
7103Украина Президенти Владимир Зеленский 119 кишига нисбатан санкция ва бошқа чеклов чораларини қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Рўйхатдан Украина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Зенит" мураббийи Анатолий Тимошук ҳам ўрин олган. Бу ҳақда Украина Президентининг расмий сайти хабар берди.
43 ёшли Тимошукнинг барча активлари блокланди. Унга Украина ҳудуди бўйлаб парвоз қилиш бутунлай тақиқланди, шунингдек, илгари олинган барча давлат мукофотлари ва бошқа мукофот турларидан маҳрум этилди. Санкциялар рўйхатида жами 14 та банд мавжуд бўлиб, чекловлар 10 йил давомида амал қилади.
Анатолий Тимошук Украина терма жамоасида 144 марта майдонга тушган. У футболчилик фаолиятини 2017 йилнинг февралида якунлаган ва бир ой ўтиб "Зенит" мураббийлар штабига қўшилган.
Аввалроқ, санкциялар рўйхатидан жой олган россиялик хонанда Филипп Киркоров Зеленскийнинг қарорига ўз муносабатини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь